Гузал, мафтункор, сохибжамол булиш учун 1001 маслахат (давоми)

Опубликовано:: 17 июля 2007, 09:47
Раздел: Масла?ат / Гўзаллик

- Сулгин терилар учун никоб. Бир дона бодринг ва уч дона редиска киргичдан утказилади. Унга 1 кошикча асал аралаштиринг ва куз атрофларини колдириб, юзга суртинг.

- Кошларингиз калин булиши учун хар тонгда уларни кастор ёгига ботирилган тиш чуткаси билан таранг. Кош теришдан олдин ковокларни муз булаклари билан артиб олинг.

- Киприкларингиз калин булиши учун хафтада бир марта уларга кастор ёгини суришингиз мумкин. Киприклар сийраклашиб колишини истамасангиз макияж билан ухлашга борманг!

- Целлюлит йуколади! Агар муаммоли жойга хафтада бир-икки марта йигирма дакика давомида оддий хантал (горчичник) куйилса.

- Буйинга эътибор. Ювинганингиздан сунг буйнингизга эритилган чучка ёги суртинг ва юпка мато билан ёпинг. Эрталаб буйин терисини сут ва асал аралашмаси билан артиб олинг.

- Дармондорига бой коктейл. 1дона лимон, 2 та олма, 2 та бодринг, 2 та сабзини гушт киймалагичдан чикаринг ва ярим стакан кайнаб совитилган сув билан аралаштиринг. Аралашмани докадан утказиб, хар тонг ичинг.

- Витаминли никоб. 1 бог шивит, 2 дона редиска, 1 дона олма, 1 дона лимон, 2 чой кошик асал. Бу махсулотларни гушт киймалагичдан утказиб, асал билан аралаштиринг ва хар куни 15 дакикага юзингизга никоб килинг.

- Кулларингиз юмшок ва майин булишини хохласангиз хар куни уларни усимлик мойи ва тухум оки аралашмаси билан укаланг.

- Тирнокларга хар куни сутли ванна килсангиз синмайди ва мустахкам булади. Сутни 40 даражагача илитиб, тирнокларингизни 15 дакика давомида ботиринг.

- Варикоздан сакланиш учун хафтада бир усимлик мойи ва кизил калампир аралашмаси билан оёкларни укаланг.

"Бекажон" хафтаномаси




Эта статья опубликована на сайте Krasota.uz (www.krasota.uz)
URL этой статьи: http://krasota.uz/maslahat/guzallik/668